Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Вашингтон полицияси кучайтирилган тартибда ишлашга ўтди
Шаҳар марказидаги турли ташкилот ва муассасалар ўз бинолари деразаларини махсус воситалар билан тўсмоқда, федерал ҳукумат эса Оқ уй атрофида хавфсизлик чораларини кучайтирди.
АҚШ президенти сайловидан сўнг тартибсизликлар юз бериши эҳтимоли сабабли Вашингтон полицияси юқори даражадаги тайёргарлик режимига ўтди. Бу ҳақда Вашингтон ички хавфсизлик ва фавқулодда вазиятлар бошқармаси маълум қилди.
Жорий суткада Колумбия округининг барча полициячилари хизматда бўлади.
Шу билан бирга, шаҳар марказидаги турли ташкилот ва муассасалар ўз бинолари деразаларини махсус воситалар билан тўсмоқда, федерал ҳукумат эса Оқ уй атрофида хавфсизлик чораларини кучайтирди. Жумладан, унинг атрофи яна бир қатор тўсиқ билан ўралди.
Вашингтон мэри Мюриэл Баузер полиция эҳтимолий тартибсизликларга тайёр эканлигини айтди. Мэрнинг таъкидлашича, Колумбия округида комендантлик соати жорий этиш эҳтимоли кўриб чиқилмаяпти, аммо зарурат туғилса ушбу чора қўлланилади.
АҚШда президент сайлови 3 ноябрь куни бўлиб ўтади.
Мавзуга оид
09:20
Трампнинг яқин иттифоқчиси Миллий разведкага раҳбарлик қилади
21:07 / 02.06.2026
АҚШ Эрон билан музокара ўтказишнинг асосий шарти сифатида Ҳўрмуз бўғозини очишни талаб қилмоқда
20:29 / 02.06.2026
АҚШ сўнгги йилларда биринчи марта Россиядаги Халқаро иқтисодий форумда иштирок этади
18:05 / 02.06.2026