Жаҳон | 23:40 / 03.11.2020
9458
1 дақиқада ўқилади

Хитой дунёдаги энг узун сувости темир йўл туннелини қуради

Сувости туннелининг узунлиги 16,2 километрга тенг бўлади. Поездларнинг туннел ичидаги лойиҳавий тезлиги соатига 250 километрни ташкил этади. Қурилиш олти йил давом этиши кўзда тутилган.

Фото: Gottardo2016.ch

Хитой дунёдаги энг катта сувости темир йўл туннелини қуришни режалаштирмоқда. Бу ҳақда The Paper нашри хабар берди.

Сувости туннелининг узунлиги 16,2 километрга тенг бўлади. Поездларнинг туннел ичидаги лойиҳавий тезлиги соатига 250 километрни ташкил этади. Қурилиш олти йил давом этиши кўзда тутилган. Лойиҳага тўрт миллиард долларга яқин маблағ ажратилган.

Аввалроқ Европада Хельсинкидан Таллингача энг узун сувости темир йўл туннели қурилиши бекор қилинганди. Эстония ҳукумати мазкур лойиҳанинг амалга ошишига шубҳа билдирган.  

Лойиҳага кўра, туннелнинг умумий узунлиги 103 километр, сув остидаги қисми эса 50-56 километр бўлиши керак эди. Бундан ташқари, камида битта сунъий орол қуриш керак бўларди.

 

Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид