Жаҳон | 16:13 / 04.11.2020
9075
1 дақиқада ўқилади

Германия Мудофаа вазири АҚШдаги вазиятни хавфли деб атади

АҚШ Президенти Дональд Трамп асосий штатларда ғалаба қозониб бўлганлигини ва овозларни санашни тўхтатиш мумкинлигини маълум қилди.

Германия Мудофаа вазири Аннегрет Крамп-Карренбауэр АҚШдаги президент сайлови билан боғлиқ вазиятдан хавотирда эканлигини айтди.

Вазият жуда хавфли. Экспертларнинг сўзларига кўра, бундай вазият АҚШда конституцион инқироз келтириб чиқариши мумкин, бу эса жиддий хавотир уйғотади, – деди у ZDF телеканали эфирида.

АҚШ Президенти Дональд Трамп асосий штатларда ғалаба қозониб бўлганлигини ва овозларни санашни тўхтатиш мумкинлигини маълум қилди. У, шунингдек, овозларни санашда қоида бузилишлари бўлиши мумкинлигидан огоҳлантирди.  

Айни пайтда Байден танловчиларнинг 238, Трамп эса 213 та овозини қўлга киритди. Номзод ғалаба қозониши учун камида 270 та овоз керак.

Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид