Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистонда уй хўжаликларининг аксарияти нечта болали эканлиги маълум қилинди
Уй хўжаликлари танлама кузатувлари маълумотларига асосан жорий йилнинг январь-сентябрь ҳолатига кўра, 16 ёшгача болалари мавжуд бўлган уй хўжаликлар 74,2 фоизни ташкил этди.
Давлат статистика қўмитаси хабарига кўра, шундан:
- бир болалилар - 23,0 фоиз;
- икки болалилар - 27,1 фоиз;
- уч болалилар - 16,9 фоиз;
- тўрт ва ундан кўп болалилар 7,2 фоиз уй хўжаликларида кузатилган.
Кузатув натижаларига кўра, 25,8 фоиз уй хўжаликларида 16 ёшгача бўлган болалар мавжуд эмас.
Маълумот учун, 2000 йилда 81,4 фоиз уй хўжаликларида 16 ёшгача болалар мавжуд бўлган бўлса, 18,6 фоиз уй хўжаликларида 16 ёшгача болалар мавжуд бўлмаган.
Мавзуга оид
10:26 / 27.12.2025
Ўзбекистонда энергия ресурслари ишлаб чиқариш кўрсаткичлари эълон қилинди
10:12 / 27.12.2025
Чакана савдо 11 фоизга, улгуржи савдо 12,8 фоизга ўсди — янги рақамлар
15:53 / 26.12.2025
Статистика қўмитаси: савдо айланмаларида ижобий динамика сақланмоқда
13:51 / 25.12.2025