Озарбойжон Арманистонни Тоғли Қорабоғдаги вайронкорликлар учун судга бермоқчи
Озарбойжон президентининг ёрдамчиси Ҳикмат Гажиев Арманистонни «экологик террор»да айблади.
Озарбойжон Арманистондан Тоғли Қорабоғ инфратузилмаси ва озарбойжонликларнинг мулкларига етказилган зарарни суд орқали ундиради. Бу ҳақда Озарбойжон президенти Илҳом Алиев BBC News’га берган интервьюсида айтди.
«Биз экологиямиз, инфратузилмамиз, уйларидан ажралган фуқароларимиз, давлатимиз ва тарихий меросимизга етказилган зарарни баҳолаш учун халқаро экспертларни таклиф қиламиз. Ундан кейин эса албатта, суд жараёнлари, арман давлатига қарши даъволар бўлади ва бунга тайёрланмоқдамиз», — деди Алиев.
Унинг қўшимча қилишича, Озарбойжон Қорабоғ ҳудудидаги вайрон қилинган инфратузилмани қайта тиклайди.
Озарбойжон президентининг ёрдамчиси Ҳикмат Гажиев ҳам ўзининг Twitter аккаунтида Тоғли Қорабоғ ҳудудидаги қадимий ўрмонлар ва жониворлар йўқ қилинганлигини қайд этиб, Арманистонни «экологик террор»да айблади.
8 ноябрь куни тан олинмаган Тоғли Қорабоғ республикаси таълим, фан ва маданият вазири Лусине Караханян уруш давомида 70дан ортиқ мактаб ва 10та болалар боғчаси вайрон бўлганлигини маълум қилди.
Мавзуга оид
00:59 / 21.11.2024
Озарбойжон 2025 йилги мудофаа харажатларини оширади
14:26 / 13.11.2024
БМТ суди: Арманистон ва Озарбойжоннинг даъволари бизнинг юрисдикциямизда
17:29 / 12.11.2024
Мирзиёев БМТ миқёсида Дарё экотизимларининг бутунлиги декларациясини тузишга чақирди
23:45 / 11.11.2024