Ўзбекистон | 08:04 / 09.11.2020
8045
2 дақиқада ўқилади

Ўзбекистондаги боғчаларда хитой тилини ўрганиш жорий қилиниши мумкин

2020 йилнинг 5 ноябрь куни мактабгача таълим вазири Агриппина Шин ва Хитойнинг Ўзбекистондаги фавқулодда ва мухтор элчиси Цзян Янь ўртасида онлайн учрашув бўлиб ўтди.

Учрашув давомида келажакдаги ҳамкорликнинг долзарб масалалари муҳокама қилинди. Ўзбекистон ҳудудида ўйинчоқлар ва турли хил ўйин ускуналарини ҳамда дидактик материалларни ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш мақсадида инвестицияларни жалб этиш, шунингдек, давлат-хусусий шериклиги асосида нодавлат мактабгача таълим ташкилотларини ташкил этиш таклифи илгари сурилди.  

Шу билан бирга, суҳбатдан давлат мактабгача таълим ташкилотларида хитой тилини қўшимча чет тили сифатида ўрганиш, бу борада ходимлар малакасини ошириш каби масалалар ҳам ўрин олди.

Мактабгача таълим вазири Агриппина Шин ва Хитой элчиси Цзян Янь Тошкент шаҳрида рақамли болалар боғчасининг пилот лойиҳасини ишга туширишни ҳам муҳокама қилди.

Шунингдек, Хитойнинг “Сун Цинлин” жамғармаси ҳамкорлиги доирасида ихтисослаштирилган МТТларда таълим сифатини ошириш, ходимларнинг билим салоҳиятларини кенгайтириш масалалари борасида фикр алмашилди.

Ҳамкорлик доирасида Хитойда “Болаларнинг эрта ривожланиши учун инновацион ёндашув” номли Иккинчи ўзбек-хитой форумини ташкил этиш келишиб олинди.

Хитойнинг Ўзбекистондаги элчихонаси номидан кам таъминланган оилалар фарзандларига 300 дона ўйинчоқ совға қилинди.

Мавзуга оид