Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ЕИ АҚШ маҳсулотларига нисбатан бож киритишга тайёрлигини маълум қилди
ЖСТ октябрь ўрталарида ЕИга АҚШнинг 4 млрд долларлик маҳсулотларига бож киритишга рухсат берганди.
Фото: REUTERS
Евроиттифоқ Boeing ва Airbus компанияларига субсидиялар ажратилиши сабабли АҚШ билан узоқ йиллик можаро фонида Америкадан келтириладиган маҳсулотларга жарима божлари киритади.
Европа комиссияси Жаҳон савдо ташкилотидан (ЖСТ) бунга рухсат олиб бўлган, деб эслатди Еврокомиссия раиси ўринбосари Валдис Домбровскис.
"Ва буни амалга оширамиз", - деб қўшиб қўйди Домбровскис.
У шу билан бирга, Брюссель низони музокаралар орқали ҳал қилиш учун очиқлигини таъкидлади.
"Агарда АҚШ ўз божларини тўхтатса ёки бекор қилса, биз ҳам шундай қилишга тайёрмиз", - деди у.
Брюссель Жо Байденнинг президентликка киришишини кутиб ўтирмасликка қарор қилди, чунки бу борада у ҳам Дональд Трамп каби протекционизм тарафдори ҳисобланади, дея қайд этади dpa.
ЖСТ октябрь ўрталарида ЕИга АҚШнинг 4 млрд долларлик маҳсулотларига бож киритишга рухсат берганди. Ташкилотнинг қайд этишича, бу АҚШ ҳукуматининг Boeing авиаконцернини ноқонуний равишда субсидиялашига нисбатан муносиб чора ҳисобланади.
Мавзуга оид
03:55
ЕИ Эрон устидан парвоз қилиш хавфи ҳақида огоҳлантирди
23:27 / 17.01.2026
АҚШдаги ўқитувчилар хавотирда: зумерлар ўқишни унута бошлади
23:16 / 17.01.2026
Венесуэла устидан назорат Трампни “нефт қироли”га айлантира оладими?
22:43 / 17.01.2026