ДХХ коррупция ва фирибгарлик билан боғлиқ ҳолатларни фош этди
ДХХ Сурхондарё вилояти бошқармаси ходимларининг Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг ҳудудий бошқармаси билан ҳамкорликда ўтказган тезкор тадбири давомида зиғир ва кунгабоқардан ёғ ишлаб чиқарувчи корхона қурилиши учун акциядорлик тижорат банкидан 2 млрд. 800 млн. сўм кредит чиқартириб бериш эвазига маҳаллий тадбиркордан 15 минг АҚШ доллари олган вақтларида 3 нафар шахс ашёвий далиллар билан ушланди.
ДХХ Самарқанд вилояти бошқармаси ва Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг ҳудудий бошқармаси ҳамкорлигида Самарқанд шаҳрида ўтказилган тезкор тадбир давомида Самарқанд Иқтисодиёт ва сервис институти ходими 4 минг АҚШ доллари олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди. У мазкур пул маблағи эвазига танишларининг ёрдами орқали фуқарони Россиянинг Қозон Федерал университетининг туризм факультетига ўқишга киритиб қўйишни ваъда қилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилган.
ДХХ ва Департамент ходимларининг Сирдарё вилоятида ўтказган тезкор тадбирида эса вилоят кардиология диспансерида бош ҳисобчи лавозимида ишловчи шахс маҳаллий фуқарони Қозоғистон Республикасидаги танишлари орқали Чимкент шаҳридаги олий таълим муассасасининг иқтисодиёт йўналишига ўқишга киритиб қўйиш эвазига ундан 2700 АҚШ доллари олган вақтида ушланди.
Ҳозирда аниқланган ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддаларига асосан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
14:50 / 21.11.2024
Кувайт Ўзбекистонда Она ва бола кластерини ташкил этади
08:10 / 21.11.2024
Шавкат Мирзиёев Самарқанд вилоятини ривожлантириш юзасидан йиғилиш ўтказди
08:51 / 20.11.2024
Тўрт туманда 614 млн сўмлик электр ва газдан ноқонуний фойдаланилгани аниқланди
14:55 / 15.11.2024