Сирдарёда ёш келин-куёв ис газидан вафот этди
Сирдарёнинг Боёвут туманида ёш келин-куёв ис газидан заҳарланиб вафот этди. Бу ҳақда «Сирдарё хабарлари» вилоят прокуратурасига асосланиб хабар берган.
Боёвут тумани Ички ишлар бўлими навбатчилик қисмининг 6 ноябрь куни соат 13:35ларда берган хабарига кўра, туманнинг «Қаропчи» маҳалласида яшовчи 25 ёшли Ш.М. ҳамда унинг 21 ёшли турмуш ўртоғи Д.М. қўлбола усулда ясалган печдан чиққан из газидан кучли заҳарланиб, уйида вафот этган.
Судга оид тиббиёт экспертизасининг дастлабки маълумотига кўра, эр-хотиннинг ўлими ис газидан заҳарланиш оқибатида келиб чиққанлиги қайд этилган.
Ҳолат юзасидан Боёвут тумани прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ўтказилмоқда.
Қайд этилишича, марҳумларнинг турмуш қурганига ҳали бир ой ҳам бўлмаганди.
Бундан аввалроқ Навоий вилоятида икки ака-ука ис газидан заҳарланиб вафот этгани хабар қилинганди.
Мавзуга оид
08:00 / 13.09.2024
Сирдарёда 2 ёшли боғча боласи вафот этгани юзасидан жиноят иши қўзғатилди
16:00 / 07.09.2024
Сирдарё, Навоий ва Тошкент вилоятида “права” олиб беришни ваъда қилганлар ушланди
08:10 / 06.09.2024
Сирдарёда қоидаларни бузган ҳолда балиқ овлаган шахсга 20 млн сўм жарима белгиланди
17:37 / 19.08.2024