Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Коронавируснинг энг аниқ 3D-модели ишлаб чиқилди
Саудиялик олимлар коронавируснинг атомлар даражасидаги тузилишини намойиш қилишга муваффақ бўлишди.
Фото: discovery.kaust.edu.sa
Подшоҳ Абдуллоҳ номидаги фан ва технологиялар университети мутахассислари коронавируснинг энг аниқ 3D-моделини ишлаб чиқишди.
Таъкидланишича, ушбу модель коронавируснинг атом даражасидаги тузилишини намойиш қилади ва аввал унда илғаб бўлмаган деталларни ўз ичига олган. Моделни яратиш учун вируснинг микроскоп ёрдамида олинган суратлари ва оқсиллар маълумотлар базасидан фойдаланилган.
“Биз яратган модель шунчаки липид мембранада ихтиёрий равишда жойлаштирилган оқсил тожларни эмас, балки вируснинг тўлиқ тузилишини намойиш қилади”, деб айтган тадқиқот муаллифларидан бири Нган Нгуен.
Мутахассислар вирус сиртидаги оқсил тожлари ва рецепторларни, унинг ичидаги генетик материални акс эттиришга муваффақ бўлишган.
Олимлар яратилган модель коронавирус инфекциясини батафсилроқ ўрганишга ва унга қарши дори воситалари ишлаб чиқилишини тезлаштиришга имкон беришига умид билдиришган.
Мавзуга оид
14:28 / 17.12.2020
Токиода пандемия бошланганидан бери биринчи марта энг юқори хатар даражаси эълон қилинди
23:56 / 16.12.2020
Майк Помпео карантинга кетди
19:11 / 16.12.2020
ЖССТ Европада 2021 йил бошида коронавируснинг янги тўлқини юз бериши мумкинлигидан огоҳлантирди
21:10 / 15.12.2020