Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкент шаҳри таркибида Янгиҳаёт тумани ҳокимлиги ташкил этилди
Президентнинг 2020 йил 11 ноябрь кунги ПҚ-4888-сон қарори билан Тошкент шаҳри таркибида Янгиҳаёт тумани ҳокимлиги ташкил этилди. Бу ҳақда Адлия вазирлиги хабар берди.
Қайд этилишича, Янгиҳаёт туманига ўтказилган ҳудудда фаолият юритаётган тадбиркорларнинг почта манзили улардан ариза ёки маълумот талаб қилмаган ҳолда тўғридан тўғри электрон тизим орқали бепул ўзгартирилади.
Эслатиб ўтамиз, Янгиҳаёт тумани Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва Сенатининг 2020 йил сентябрдаги тегишли қарорлари асосида ташкил этилган.
Аввалроқ, Янгиҳаёт тумани майдони пойтахт ва Тошкент вилоятидаги 6 туман ҳудуди ҳисобига кенгайтирилиши хабар берилганди.
Мавзуга оид
19:47 / 19.10.2025
Вазир ёш болани қутқариб қолган талабани тақдирлади
09:50 / 14.07.2025
Тошкентда ёшларни заҳарлаётган дорифуруш қўлга олинди
10:39 / 02.07.2025
Тошкентда электромобил ёниб кетиши оқибатида бир киши жароҳат олди
22:09 / 29.05.2025