Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Туркманистонда Олабай итига олтин ёдгорлик ўрнатилди
Ашхободда Олабай ити ёдгорлигининг очилиш маросими бўлиб ўтди. Унда ушбу ёдгорликни ўрнатиш ташаббуси муаллифи – президент Гурбангули Бердимуҳамедов ҳам иштирок этди.
Олтин ҳайкал баландлиги 6 метр. У 9 метр баландликдаги пойдеворга ўрнатилган. Бу ҳақда «Туркманистон Бугун» агентлиги хабар берди.
Пойдеворга монитор қадалган бўлиб, 10 ноябрдаги очилиш маросимида мониторлар орқали шу зотли итлар иштирокидаги видеороликлар намойиш этилган.
Гурбангули Бердимуҳамедов «бу ажойиб ҳайвонларнинг мислсиз жасорати ва инсонга нақадар ғамхўрлигига ҳурмат ва эҳтиром кўрсатиш» жоизлигини айтиб, миллатнинг тарихий тақдирида олабайлар тутган ролни ва уларнинг халқ ҳаётида эгаллаган ўрнини эътироф этган.

Туркманистон илгаридан олтин ёдгорликлари билан танилган. Улар республиканинг биринчи президенти Сапармурод Ниёзов даврида ўрнатила бошланган. 2017 йилда Ниёзовнинг олтин ёдгорликларидан бири демонтаж қилинган. 2015 йилда Ашхабодда амалдаги президент Бердимуҳамедовга атаб ёдгорлик ўрнатилганди.
Икки йил олдин Гурбангули Бердимуҳамедовга олтин штанга совға қилишган, у мамлакат Вазирлар Маҳкамаси йиғилиши пайтида ҳукумат аъзоларига ўзининг штанга кўтариш маҳоратини намойиш этган.
Мавзуга оид
18:25 / 01.12.2025
Туркманистон Марказий Осиёда биринчи бўлиб пластик пулни муомалага киритди
20:26 / 24.11.2025
Туркманистон ғарбидаги иккита сув омбори бутунлай қуриди
19:17 / 21.11.2025
Марказий Осиё давлатлари дипломларни ўзаро тан олиш тўғрисидаги битимни имзолагани рад қилинди
17:31 / 18.11.2025