Жаҳон | 19:17 / 12.11.2020
8939
1 дақиқада ўқилади

Ереван Арманистон ва Тоғли Қорабоғ ҳудуди узра парвозларни тақиқлади

Ҳаво ҳудудлари Арманистон қуролли кучларининг ҳаво ҳужумидан мудофаа ва Россия ҳаво-космик кучлари томонидан ёпилган.

Фото: AP

Арманистон ўз ҳудуди ва Тоғли Қорабоғни парвоз қилинмайдиган ҳудуд деб эълон қилди. Бу ҳақда Арманистон мудофаа вазирлиги матбуот котиби Шушан Степанян маълум қилди.

 Унинг сўзларига кўра, ҳаво ҳудудлари Арманистон қуролли кучларининг ҳаво ҳужумидан мудофаа ва Россия ҳаво-космик кучлари томонидан ёпилган.

 Маълум қилинишича, фақат ҳарбий ҳамда олдиндан эълон қилинган фуқаро авиацияси парвозигагина  рухсат берилади. 

10 ноябрга ўтар кечаси Озарбойжон президенти Илҳом Алиев, Арманистон бош вазири Никол Пашинян ва Россия президенти Владимир Путин Тоғли Қорабоғдаги барча жанговар ҳаракатларни тўлиқ тўхтатиш ҳақида уч томонлама баёнот қабул қилди.

Ушбу баёнотга кўра, Озарбойжон ва Арманистон томонлари ҳозирда эгаллаб турган жойларида қолади. Тоғли Қорабоғдаги туташув чизиғи ва ҳудудни Арманистон билан боғловчи йўлак бўйлаб Россиянинг тинчликпарвар кучлари жойлаштирилади.

Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид