Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Лойиҳа ва қурилиш ташкилотлари рейтинги жорий қилинади
Вазирлар Маҳкамаси “Лойиҳа-қидирув ва қурилиш-пудрат ташкилотлари рейтингини ҳисоблаш ва юритиш тартибини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида” қарор қабул қилди.
Қарор билан Лойиҳа-қидирув ва қурилиш-пудрат ташкилотлари рейтингини ҳисоблаш ва юритиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди. Белгиланишича, рейтинг ҳисоби Қурилиш вазирлиги томонидан тасдиқланадиган методикалар асосида юритилади.
Norma’нинг ёзишича, рейтингларни ҳисоблаш учун Қурилиш вазирлигига:
- Давлат солиқ қўмитаси, Давлат статистика қўмитаси ҳамда Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги томонидан иш тажрибаси, ходимлар, шу жумладан, малакали мутахассислар сони, асосий воситалар ҳажми, олинган даромадлар, тўланган солиқлар ва иш ҳақи фонди тўғрисидаги маълумотлар;
- Қурилиш соҳасида назорат инспекцияси томонидан қурилиши тугалланган объектлар ҳажми, шаҳарсозлик қонунчилигини бузиш ҳолатларини бартараф этиш тўғрисидаги бажарилиши мажбурий бўлган кўрсатмаларнинг мавжудлиги ва уларнинг ижроси тўғрисидаги маълумотлар;
- бошқа мутасадди вазирликлар ва идоралар томонидан зарур идоравий маълумотлар тақдим этилади.
Қурилиш вазирлиги, ДСҚ, Давлат статистика қўмитаси, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, мутасадди вазирликлар ва идораларга:
- рейтингларни жорий этиш учун "Шаффоф қурилиш" миллий ахборот тизими билан интеграциялаштирилган дастурий таъминотлар бир ой муддатда ишлаб чиқилиши ва ишга туширилишини;
- рейтинглар ҳисобини юритиш учун зарур бўлган статистик ва идоравий маълумотлар реестрларини ўзида акс эттирган идоралараро ҳужжатлар икки ҳафта муддатда ишлаб чиқилиши ва тасдиқланишини ҳамда ижро этилишини таъминлаш топширилди.
Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги рейтинглар ҳисобини юритиш учун зарур бўлган дастурий таъминотларни ишлаб чиқиш ҳамда "Шаффоф қурилиш" миллий ахборот тизими билан интеграциялаштириш ишларида Қурилиш вазирлигига, мутасадди вазирликлар ва идораларга амалий ёрдам кўрсатиш топширилди.
Низом Ўзбекистонда рўйхатдан ўтган ва асосий фаолият тури қурилиш-монтаж ишлари ва хизматларни амалга оширишдан иборат бўлган ҳамда шаҳарсозлик ҳужжатларини ишлаб чиқиш учун тегишли лицензияга эга бўлган юридик шахсларнинг рейтинг маълумотларини шакллантириш ва юритиш тартибини белгилайди.
Шунингдек, Низомда:
- рейтингларни ҳисоблашга оид маълумотлар базаларини шакллантириш ва юритиш тартиби;
- рейтинглар натижаларини ҳисоблаш ва эълон қилиш тартиби;
- лойиҳа-қидирув ва қурилиш-пудрат ташкилотларини рейтингларга киритиш ва ундан чиқаришнинг асослари баён қилинган.
Ҳужжат 9.11.2020 йилдан кучга кирди.
Мавзуга оид
08:17 / 01.06.2026
Электр энергиясига талаб ошиб бормоқда: дунё рейтинги тақдим этилди
08:05 / 15.05.2026
Дунёдаги энг йирик портлар рейтинги эълон қилинди
08:17 / 11.05.2026
Мис захиралари қайси давлатларда тўпланган? Жаҳон рейтинги
08:38 / 22.04.2026