Ўзбекистон | 10:28 / 13.11.2020
3896
1 дақиқада ўқилади

«Хоразм шакар» ишлаб чиқаришни бошлади

Яқинда иккита шакар завод – «Ангрен шакар» ва «Хоразм шакар» МЧЖлар ишлаб чиқаришни тўхтатгани ва 2000 нафар ходим ишсиз қолаётгани хабар берилган эди.

ЎзА’нинг ёзишича, тўсатдан юзага қалқиб чиққан бу муаммо кўпчиликни бефарқ қолдирмади. 

«Жумладан, ҳукуматимиз ҳам муаммони тезкорлик билан бартараф этиш чораларини кўришни бошлади.

Натижада эса «Хоразм шакар» МЧЖ 8 ноябрь куни Бразилиядан харид қилинган сифатли хом-ашёдан тайёр шакар ишлаб чиқаришни тўлиқ қувват билан бошлаб юборди», - дейилади хабарда.

Аввалроқ, йил охирига қадар «Хоразм шакар» МЧЖ 1200 нафар ходимни ишдан бўшатмоқчи экани айтилганди

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид