Жаҳон | 16:56 / 14.11.2020
20612
1 дақиқада ўқилади

Арманистон Тоғли Қорабоғдаги йўқотишлари ҳақидаги дастлабки маълумотларни эълон қилди

 14 ноябр куни Озарбойжон ва Арманистон Тоғли Қорабоғдаги жанговар ҳаракатлар давомида ҳалок бўлганларнинг жасадларини алмашишди.

Фото: mil.am

Тоғли Қорабоғда 27 сентябрдан буён бўлиб ўтган жанговар ҳаракатлар натижасида Арманистондан 2317 нафар ҳарбий ҳалок бўлган. Бу ҳақда мамлакат соғлиқни сақлаш вазирлиги маълум қилди.

“Бугунги кунгача суд-тиббиёт хизматимиз ҳалок бўлган 2317 нафар ҳарбий хизматчининг жасадини ўрганди. Ҳалок бўлган аскарларнинг жасадларини алмашиш жараёни эндигина бошланди, бу жараён давом этаркан, якуний рақамларни билиб бўлмайди”, – дейилади хабарда.

14 ноябр куни Озарбойжон ва Арманистон Тоғли Қорабоғдаги жанговар ҳаракатлар давомида ҳалок бўлганларнинг жасадларини алмашишди.

Аввалроқ, Россия президенти Владимир Путин Арманистон ва Озарбойжон ўртасида кечган жангларда тинч аҳоли орасидан 4 мингдан кўпроқ одам ҳалок бўлгани, қочқинлар сони ўн минглаб кишини ташкил қилаётганини маълум қилган эди.

Мавзуга оид