Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон | 12:05 / 14.11.2020
10196
1 дақиқада ўқилади
Бухоро-Тошкент йўналишидаги «Афросиёб» поезди қарийб икки соат тўхтаб қолди
2020 йил 14 ноябр куни Бухоро – Тошкент йўналишида ҳаракатланаётган 765–сонли «Афросиёб» электропоезди тўхтаб қолди.
«Ўзтемирйўлйўловчи» АЖ хабарига кўра, поездда техник носозлик кузатилган. У соат 08:11да «Бахт» станциясида тўхтаган.
Қайд этилишича, носозликни бартараф қилиш чоралари кўрилган ва соат 09:50да «Афросиёб» электропоезди йўналиши бўйлаб ҳаракатини давом эттирган.
«Ўзбекистон темир йўллар» АЖ раҳбарияти юзага келган ноқулайлик учун йўловчилардан узр сўраган.
Мавзуга оид
21:37 / 04.02.2026
Иккинчи синф ўқувчиси машина бошқариб, синфдошларини сайр қилдирди
09:43 / 27.01.2026
Туман сабаб Москва—Бухоро рейслари Самарқанд ва Навоийга қўндирилди
12:26 / 26.01.2026
Бухоро шаҳрида ҳам автобусларда нақд пул қабул қилиш тўхтатилади
11:51 / 16.01.2026