Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Машҳур хакер Twitter хавфсизлик хизматига раҳбар бўлди
Шу йилнинг июлида Twitter сервисига кенг миқёсдаги хакерлик ҳужуми уюштирилганди. Натижада АҚШдаги бир нечта корпорация ва таниқли шахслар, жумладан, Илон Маск, Билл Гейтс, Жефф Безос, Уоррен Баффер ва Жозеф Байденнинг саҳифалари эгаллаб олинганди.
Фото: Getty Images
Хакер Маж тахаллуси билан танилган Пейтер Затко Twitter хавфсизлик хизматига раҳбар бўлди. Бу ҳақда Reuters агентлиги хабар бермоқда.
Затко бу борада изоҳ бераркан, сервиснинг "ахборот хавфсизлиги", "яхлитлиги" ва "турли найранглар"дан ҳимоя қилишга жавобгар бўлганлигини маълум қилди. Затко Stripe тўлов сервисида ишлаётганди.
Затко тўқсонинчи йилларда АҚШдаги энг машҳур хакерлардан бири бўлган ва "Ўлик сигир культи" ("Cult of the Dead Cow") гуруҳига кирган. У хакерлар жамияти номидан АҚШ ҳукумати ва хусусий компаниялари билан алоқа ўрнатган.
Шу йилнинг июлида Twitter сервисига кенг миқёсдаги хакерлик ҳужуми уюштирилганди. Натижада Америкадаги бир нечта корпорация ва таниқли шахслар, жумладан, Илон Маск, Билл Гейтс, Жефф Безос, Уоррен Баффер ва Жозеф Байденнинг саҳифалари эгаллаб олинганди.
Августда 17 ёшдан 22 ёшгача бўлган уч нафар йигитга нисбатан ушбу ҳужумни уюштириш айблови эълон қилинди.
Мавзуга оид
19:15 / 14.12.2025
Twitter номи қафасдан чиқяпти
14:54 / 22.03.2025
Собиқ Twitter логотипи кимошди савдосида қарийб 35 минг долларга сотилди
18:16 / 13.02.2025
Илон Маскнинг ижтимоий тармоғи Трампга 10 млн доллар тўлаб беради
23:47 / 14.08.2024