Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қорақалпоғистонда «Жанубий Устюрт» миллий табиат боғи ташкил этилади
Вазирлар Маҳкамаси “Жанубий Устюрт” миллий табиат боғини ташкил қилиш тўғрисида” қарор қабул қилди.
Президентнинг "Муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар соҳасида давлат бошқаруви тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2019 йил 20 мартдаги қарорига мувофиқ, Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудида янги, муҳофаза қилинадиган "Жанубий Устюрт" миллий табиат боғи ташкил этилади.
Қорақалпоғистон Республикасининг Қўнғирот туманида давлат табиатни муҳофаза қилиш муассасаси шаклида умумий майдони 1 447 143 гектар бўлган "Жанубий Устюрт" миллий табиат боғи ташкил этилади.
Қарор билан:
- доимий фойдаланиш ҳуқуқи асосида бериладиган ер участкаларининг майдони;
- рекреация ва хўжалик мақсадида фойдаланиш зоналари учун ажратиладиган ер майдони;
- боғ ижро этувчи аппаратининг тузилмаси тасдиқланди.
- Давлат боғи Давлат экология қўмитасининг таркибий бўлинмаси ҳисобланади.
- Табиат боғининг хўжалик мақсадида фойдаланиш зоналаридаги ерлар ушбу ҳудудларда жойлашган ер эгалари, ердан фойдаланувчилар ва ижарачилар ихтиёрида қолади.
Ҳужжат 11.11.2020 йилдан кучга кирди.
Мавзуга оид
09:37 / 30.03.2026
Учта янги миллий табиат боғи ташкил этилади
12:50 / 02.12.2023
“Жанубий Устюрт” миллий табиат боғида ўрнатилган фотоқопқон туркман қулонларини суратга олди
08:24 / 19.04.2022
«Зарафшон» миллий табиат боғи Экология қўмитаси тизимига ўтказилади
07:35 / 08.03.2022