Ўзбекистон | 07:35 / 08.03.2022
9178
2 дақиқада ўқилади

4 та ҳудудда миллий табиат боғлари ташкил этилади

Фото: turizm.kasaba.uz

Вазирлар Маҳкамасининг «Ўрмон фонди ерларида муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларни ташкил этиш билан боғлиқ қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори қабул қилинди.

«Муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар тўғрисида»ги қонунга мувофиқ, Қорақалпоғистон, Наманган, Самарқанд ва Сурхондарё вилоятлари ўрмон фонди ерларида «Оролқум», «Поп», «Омонқўтон», «Юқори Тўпаланг» ва «Боботоғ» миллий боғлари ташкил этилади.

Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси миллий табиат боғларининг муассиси ҳисобланади.

Миллий табиат боғларининг фаолияти давлат бюджети маблағлари, бюджетдан ташқари маблағлар ва қонун ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобига молиялаштирилади. 

Ҳужжат билан «Оролқум», «Поп», «Омонқўтон», «Юқори Тўпаланг» ва «Боботоғ» миллий боғларининг ер майдонлари, қўриқхона, рекреация ва хўжалик мақсадида фойдаланиладиган зоналари учун ажратиладиган ер майдонлари тасдиқланди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид