08:01 / 17.11.2020
3617

Суаресда коронавирус аниқланди. У «Барса» билан ўйинни ўтказиб юбориши мумкин

«Атлетико»нинг уругвайлик ҳужумчиси Луис Суареснинг коронавирусга топширган тести мусбат натижани кўрсатди, дея хабар беради Уругвай футбол федерацияси.

Энди футболчи қайта синовдан ўтиши керак. Лекин у катта эҳтимол билан бўлажак ўйинларни ўтказиб юборади.

Маълумот учун, Уругвай 18 ноябр куни ЖЧ-2022 саралаши доирасида Бразилияни қабул қилади. 21 ноябрда эса «Атлетико» Суареснинг собиқ жамоаси «Барселона» билан баҳс юритади.

Маълумот учун, 33 ёшли ҳужумчи бу мавсумда Ла Лигада 5та гол билан тўпурарлар рўйхатида иккинчи ўринда бормоқда.

Top