30 минг долларлик симобнинг ноқонуний айланмаси фош этилди
Симоб жуда заҳарли моддалар қаторига киради. Айниқса, унинг очиқ ҳолда буғланиб ҳавода тарқалиши инсон соғлиғига жиддий зарар етказиши мумкин. Лекин шунга қарамай мўмай даромад эвазига мазкур заҳарли моддани ноқонуний сотишга уринган айрим кимсалар ҳам учраб турибди.
Сурхондарё вилояти божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими ходимлари вилоят ДХХ, ИИБ ва Миллий гвардия ходимлари билан ҳамкорликда Термиз туманида нодир металлар, заҳарли моддалар, давлат стандартига мувофиқ 8-тоифадаги хавфли юкларга кирувчи симоб ва симоб бирикмаларининг ноқонуний айланмасининг олдини олишга қаратилган тезкор тадбир ўтказдилар.
Тадбир давомида фуқаро Ш.Б. 307 грамм “симоб” заҳарли моддасини шартли харидорга 30 минг АҚШ долларига сотмоқчи бўлган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга олинди.
Ҳозирда юқоридаги ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
17:02 / 22.11.2024
Тошкентда 4 млн дона пиротехника буюмлари йўқ қилинди
17:40 / 14.11.2024
Бухоро амирлиги даврига тегишли қадимий тангаларни олиб чиқиб кетишга уринган шахс тўхтатиб қолинди
23:41 / 13.11.2024
Ўзбекистонга 245 млн сўмлик қўл соатлар ва заргарлик буюмларини яширинча олиб ўтишга уринган шахслар тўхтатилди
17:56 / 06.11.2024