Абдулазиз Комилов АҚШ давлат котиби ёрдамчиси билан учрашди
2020 йилнинг 17 ноябр куни Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов бошчилигидаги делегация Вашингтон шаҳрида АҚШ давлат котибининг ёрдамчиси, демократия, инсон ҳуқуқлари ва меҳнат бюроси раҳбари Роберт Дестро билан учрашди.
Ташқи ишлар вазирлиги хабарига кўра, учрашувда турли соҳалардаги икки томонлама ҳамкорликни янада ривожлантиришнинг истиқболли йўналишлари бўйича атрофлича фикр алмашилди.
Суҳбат давомида Америка томонига Ўзбекистонда инсоннинг асосий ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш, коррупцияга қарши кураш, оммавий ахборот воситаларининг эркинлиги, мажбурий меҳнатни йўқ қилиш ва фуқаролик жамияти институтларини ривожлантириш соҳаларида амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар ва эришилган натижалар тўғрисида маълумот берилди.
Америкалик дипломат президент Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида мамлакатни демократлаштириш, жамиятни либераллаштириш ва қонун устуворлигини мустаҳкамлаш бўйича кўрилаётган чора-тадбирларни юқори баҳолади.
Томонлар ўзаро манфаатли соҳаларда Ўзбекистон – АҚШ алоқаларини жадаллаштиришга интилиш қатъий эканлигини таъкидладилар, дейилади хабарда.
Мавзуга оид
23:09 / 05.10.2024
Гватемалада ўзбек мигрантлари контрабандаси билан шуғулланган полициячилар ҳибсга олинди
15:16 / 05.10.2024
Путин администрациясидан АҚШга қочган мулозим
11:10 / 05.10.2024
АҚШ Ямандаги ҳусийчилар нишонларига ракета зарбалари берди
09:50 / 05.10.2024