Ғозғонда тошни қайта ишлаш бўйича йирик кластер ишга туширилди
Навоий вилоятида янги ташкил қилинган Ғозғон шаҳрида «Мармаробод» деб номланувчи табиий тошларни қазиб олиш ва қайта ишлаш кластери иш бошлади.

Фото: Ўзқурилишматериаллари
«Ўзқурилишматериаллари» уюшмаси хабарига кўра, ушбу кластер янги ташкил этилган Ғозғон шаҳри учун стратегик аҳамиятга эга бўлиб, шаҳарнинг барпо этилиши айнан мана шу йирик мажмуа қурилишидан бошланди. Кластердан асосий мақсад ички бозорни арзон ва сифатли маҳсулот билан таъминлашдан иборат.
«Мармаробод» корхонаси кластернинг асосий бўғини, яъни табиий тошларни қазиб олиб, ўзида қайта ишлаш билан бирга бошқа корхоналарни ҳам хомашё билан таъминловчи корхона ҳисобланади. Корхона ҳудудида майдони 11 000 кв.м. бўлган замонавий ишлаб чиқариш биноси қуриб битказилди ҳамда хориждан замонавий ускуналар олиб келиб ўрнатилди.
Ушбу ускуналарнинг йиллик қуввати 70 минг куб тош қазиб олиш ва 800 минг кв. метр тошни қайта ишлашга мўлжалланган. Завод ишга тушиши натижасида дастлабки босқичда Ғозғонлик маҳаллий ёшлар учун 400 та янги иш ўрни яратилган бўлса, қолган лойиҳалар ишга тушганда иш ўринлари сони 800тага етказилади.
Тавсия этамиз
Муддат қўювчи Трамп: бунинг охири борми?
Жаҳон | 22:09 / 24.04.2025
Тошкентда автомобилни рўйхатдан ўтказиш учун онлайн ариза бериш мумкин бўлди
Ўзбекистон | 20:34 / 24.04.2025
Стоматология поликлиникалари хусусийлаштирилади
Ўзбекистон | 10:56 / 24.04.2025
Божхонадаги чекловлар: фуқаро божни тўлай олмаса, нима бўлади?
Ўзбекистон | 22:43 / 23.04.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Тошкент вилоятида ОИТС тарқатилиши билан боғлиқ иккита жиноий ҳолат аниқланди
Жамият | 13:57
-
Писториус: Трампнинг Украина бўйича таклифи капитуляцияга ўхшайди
Жаҳон | 13:52
-
НҲҲ лойиҳаларини илмий экспертизадан ўтказиш тартиби белгиланди
Ўзбекистон | 13:47
-
Шмихал: АҚШ ва Киев аввалги ёрдам учун қарз масаласини ҳал қилди
Жаҳон | 13:41
Мавзуга оид

17:58 / 03.04.2025
Руминияда 30 йил давомида оддий буюм сифатида қараб келинган тош 1 млн долларлик қаҳрабо бўлиб чиқди

15:49 / 01.04.2025
Бекободлик фермерлар “ёрилди”

18:38 / 16.01.2025
Пахта бўйича биржадаги фючерс савдоларида таклифни кластерлар киритадиган бўлди

11:58 / 15.01.2025