Жамият | 00:36 / 18.11.2020
2725
1 дақиқада ўқилади

Сергелида ўтказиладиган авто-мото шоу 26 ноябрга қолдирилди

18 ноябр – Ўзбекистон Республикаси давлат байроғи тасдиқланган кун муносабати билан Сергели туман ҳокимлиги ва SPORT LUXURY EVENTS PROMOTION агентлиги ҳамкорликда АВТО-МОТО ШОУсини ташкил қилиши ҳақида хабар берилган эди.

Маълум бўлишича, «Ўзгидромет»нинг ҳарорат кескин пасайиши ҳақидаги огоҳлантиришидан сўнг, шоу 18 ноябрдан 26 ноябр кунига кўчирилган.

Демак, 26 ноябр куни Сергели автомобил бозорида қуйидагилар ташкил этилади:

  • Йўл ҳаракати хавфсизлиги бўйича тадбирлар
  • Картинг
  • Дрифтинг
  • Street workout
  • Ретро машиналар
  • F1 симулятори
  • Байкерлар

Эслатиб ўтамиз, шоуга пиёдаларнинг кириши бепул.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид