Иқтисодиёт | 12:01 / 18.11.2020
10297
1 дақиқада ўқилади

Табиий газ қазиб олиш ҳажми деярли 10 млрд куб метрга камайди

Давлат статистика қўмитаси хабарига кўра, 2020 йилнинг январ-октябр ойларида республикада автомобил бензини ишлаб чиқариш ҳажми 2019 йилнинг шу даврига нисбатан кўпайди.

Фото: Flickr

Қайд этилишича, 2019 йилнинг шу даврида 839,5 минг тонна бензин ишлаб чиқарилган бўлса, 2020 йилда – 849,4 минг тонна.

Дизел ёқилғисини ишлаб чиқариш ҳажмида пасайиш кузатилди. 2019 йилда 839,2 минг тонна дизел ишлаб чиқарилган бўлса, 2020 йилда – 812,2 минг тонна.

Шу билан бирга, Ўзбекистон 2020 йил январ-октябр ойларида нефт қазиб олишни 2019 йилнинг шу даврига нисбатан (584,4 минг тонна) бироз оширди – 613,6 минг тоннагача.

2020 йил январ-октябр ойларида табиий газ қазиб олиш 40,4 миллиард куб метрни ташкил этди, бу 2019 йилнинг шу даврига нисбатан 9,6 миллиард куб метрга кам (50,1 миллиард куб метр).

2020 йил январ-октябр ойларида Ўзбекистон 1,1 млн тоннадан ортиқ газ конденсати қазиб олди, бу 2019 йилнинг шу даврига нисбатан кам (1,7 млн тонна).

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид