Жамият | 20:00 / 18.11.2020
28059
6 дақиқада ўқилади
Реклама

Тезликлар ошиб, нархлар пасаймоқда

Кўпинча «Ўзбектелеком» AКга интернет тезлиги бўйича жаҳон рейтингида Ўзбекистоннинг мавқеини яхшилаш тўғрисида ўқиганлари ҳақида савол беришади. Шу билан бирга, муштарийлар тарифлар ўзгариши секин бўлаётганини, хизмат тезлиги эса деярли ортмаётганини ёзадилар. Сизга тарифлар қандай пасайтирилганлиги ва интернет хизматларини тақдим этиш тезлиги қанчалик ортганлигини аниқ мисолларда кўрсатиб беришга ҳаракат қиламиз.

«Ўзбектелеком» AК томонидан 2018-2020 йилларда Ўзбекистонда интернет тармоғига кенг полосали уланиш хизматларини ривожлантириш бўйича катта ишлар олиб борилди. Шу жумладан, оператор ва провайдерлар учун 2018 йилдан 2020 йилгача ташқи интернет канал нархи 244,9 минг сўмдан 45 минг сўмгача, яъни 5 баробардан кўпроққа арзонлаштирилди.

Шу билан бирга, республиканинг операторлари ва провайдерлари учун CDN серверларидан фойдаланиш имконияти бўлган UZ-IX тармоғининг пиринг тармоғи хизматлари учун махсус тарифлар ишлаб чиқилган ва бу орқали операторлар ва провайдерлар ўз абонентларига маҳаллийлаштирилган интернет хизматларини тақдим этиш имконини беради. Шуни таъкидлаш жоизки, белгиланган нархлар халқаро пакетли коммутация маркази орқали халқаро интернет-канал хизматлари нархидан сезиларли даражада, яъни 2-3 баравар паст ва бу пиринг тармоғига уланган республика оператор ва провайдерлар учун ўз абонентларига жаҳон даражасидаги яхши хизматларини тақдим этиш имконини беради.

Компаниянинг интернет хизматларидан кенг фойдаланиш имкониятини оширишга қаратилган тариф сиёсати натижасида, кўрсатилган давр оралиғида тезликни сезиларли даражада ошириш ва хизмат нархини туширишга эришилди.

Мисол учун, агарда жисмоний шахс сифатидаги абонентларга 2018 йилда 350 минг сўм эвазига 4 Мбит/с тезликда интернетдан чексиз фойдаланиш имконияти тақдим этилган бўлса, бугунги кунга келиб ушбу тезликдаги интернет хизмати 88 минг сўм эвазига тақдим этилмоқда. Уланиш тезлиги бўйича таққосласак 2018 йилда 200 минг сўм эвазига 2 Мбит/с тезликда интернет хизмати тақдим этилган бўлса, ҳозирда 199 минг сўм эвазига 30 Мбит/с тезликда интернет хизматларидан фойдаланиш мумкин.

Шу тарзда Интернет хизматлари нархи ўртача 4 баробарга пасайтирилган бўлса, уланиш тезлиги 15 баробарга оширилди.

Таъкидлаш жоизки, ҳозирда тунги вақтда интернет тармоғидан фойдаланиш тезлиги, шунингдек UZ-IX ва Tas-IX тармоғига уланиш тезлиги сезиларли даражада оширилди. Aвваллари ушбу тармоқлар хизматларидан фойдаланиш тезлиги интернет тармоғига уланиш тезлиги билан бир хил бўлган бўлса, ҳозирда тариф режаси ва уланиш технологиясига қараб 300 Мбит/с гача оширилди.

Интернетга кенг полосали уланиш хизматларининг арзонлиги ва янада фаол ривожланиши сари ҳаракат қилиш билан бирга, компания барча уланиш технологиялари бўйича янги абонентлар учун охирги миляни ташкил қилишда, шунингдек мавжуд абонентлар технологиясини ўзгартиришда кабел ва охирловчи абонент қурилмаларини тақдим этмоқда.

Компания томонидан бундай тариф сиёсати юритилиши натижасида, жисмоний шахс абонентлар томонидан чексиз тариф режалардан фойдаланиш тенденциясининг катта оқими кузатилмоқда.

Мисол учун, 2018 йилда умумий абонент базасидан чекланган ва чексиз тариф режаларига уланган абонентлар сонининг 59% ни ташкил этган бўлса, бугунги кунда ушбу кўрсаткич 95% дан ортиқни ташкил қилмоқда.

Ookla компанияси ҳар ойда Speedtest.net сервисининг Speedtest Global Index рейтинги маълумотларини нашр этади ва унга кўра 2020 йил октябрь ойида Ўзбекистоннинг мобил ҳамда симли интернет кўрсаткичларида ўсиш кузатилган. Яъни ўтган йилги кўрсаткичлар билан солиштирганда давлатимиз симли интернет тезлиги бўйича 14 поғонага юқорилаган ва 176 та давлат ичида 29,68 Мбит/с тезлик билан 98-ўринни эгаллаган. Бир йил аввал Ўзбекистон бу кўрсаткич бўйича 19,91 Мбит/с тезлик билан 112-ўринни эгаллаганди. Мобил интернет тезлиги бўйича бир йил ичида 10,79 Мбит/с дан 12,14 Мбит/с га кўтарилган.

2018-2020 йилларда юридик шахслар учун интернет хизматлар тарифларига ҳам ўзгартиришлар киритилди. Тезликнинг ўсиши ўртача 5,5 бараварни ташкил этиб, нарх эса 3 баробарга арзонлаштирилди.

Ташкилот ва корхоналарнинг кундузги ишлаш тартибини инобатга олиб, шунингдек ташқи интернет каналдан оқилона фойдаланиш мақсадида, кундузги вақтда тезлик оширилган тариф режа жорий этилди. Мазкур қадам юридик шахс абонентларга интернет хизматларини янада арзон нархларда тақдим этиш ҳамда энг юқори юклама соати кам бўлган даврда ташқи интернет каналдан фойдаланиш имкониятини яратди. Шунга ўхшаш тариф режаларнинг нархи бугунги кунда ўртача 3 бараварга пасайтирилди ва тезлик эса 6 баробарга оширилди.

Компания томонидан ижтимоий соҳага ҳам катта эътибор қаратилмоқда, жумладан мактаб ўқувчилари, талабалар ва ўқитувчиларга мўлжалланган мобил алоқа учун имтиёзли махсус тариф режалари жорий этилди. Бундан ташқари, олий ўқув муассасалари учун интернет ҳамда UZ-IX ва Tas-IX тармоқларига уланиш тезлиги 1 Гбит/с гача оширилди.

Мобил алоқа хизматлари учун интернет трафикнинг янада катта ҳажмлари ва қўнғироқлар дақиқаларини ўз ичига олган тариф режалари жорий этилди. Шунингдек, интернет тўпламларнинг ҳажми ва нархига ҳам жуда кўп ўзгартиришлар киритилди. Катта ҳажмга эга интернет трафик тўпламлар жорий этилди. Ушбу тўпламлардаги трафик ҳажми аввалги интернет тўпламлар билан солиштирилганда нисбатан 3 баробарга кўп, нархи эса ўртача 2-3 баробарга арзонлаштирилган.

Мобил алоқа интернет пакетлари нархи ҳамда ҳажмини чуқурроқ таҳлил қилган ҳар қандай фойдаланувчи кўпроқ ўзгариш динамикасини шахсан кўриши мумкин.

Тарифларни пасайтириш, алоқа хизматлари тезлиги ва сифатини ошириш бўйича ишлар давом этмоқда.

Реклама ҳуқуқи асосида

Мавзуга оид