Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Mobiuz тавсия этади: ўзингизга мос тарифни қандай танлаш керак?
Мақолада келтирилган маълумотлар Mobiuz’нинг хилма-хил тариф режаларидан кераклисини танлашда абонентларга фойдали бўлади.
Уяли алоқа операторига уланиш жараёни нафақат дидингизга мос рақамни танлаш билан боғлиқ. Эҳтиёжингизга мос тариф режасини танлаш ҳам алоқа хизматларидан янада қулай фойдаланишда муҳим рол ўйнайди.
Одатда янги уланаётган абонент офисдаги операторга: "Мени кўпроқ мегабайтли тарифга уланг" ёки "Мен жуда кўп қўнғироқ қиламан, асосийси, дақиқалар етарли бўлсин" деб айтади. Яъни у на керакли ҳажмни, на абонент тўловининг режалаштирилган миқдорини аниқ айтмайди. Бундай ҳолларда оператор ташаббусни ўз қўлига олиб, бир нечта тарифларни тавсия қилади. Мижоз эса тезда у ёки бу маҳсулотни танлаши керак бўлади.
Mobiuz’нинг тавсияси – у ёки бу уяли алоқа компанияси ёки дилери офисига боришдан аввал хизматлардан фойдаланиш эҳтиёжларингизни тўғри баҳолаб олинг.
Ойига қанча Интернет керак? Қўнғироқ қилиш учун қанча дақиқа керак бўлади? Кўпроқ қаерга қўнғироқ қиласиз – тармоқ ичида ёки бошқа уяли алоқа компаниялари рақамларигами? Ва энг муҳими, ойига мобил алоқага қанча маблағ сарфлашга тайёрсиз? Ўзингизга ушбу саволларни хаёлан бериб кўринг. Шунда ҳеч бўлмаганда эҳтиёжларингиз тўғрисида тахминий тасаввурга эга бўласиз. Бунда смартфондаги баъзи хизматлар (масалан, Интернетдан) ва иловалардан фойдаланиш статистикаси ҳам ёрдам бериши мумкин.

Масалан, Mobiuz’да абонент тўлови ойига 20 минг сўмдан 150 минг сўмгача бўлган 8 та “Mobi” тариф режаси бор. Уларнинг барчаси бир вақтнинг ўзида дақиқа, мегабайтлар ва СМС тўпламларини ўз ичига олган ҳамда қуйидаги ўзига хос хусусиятларга эга:
- энг кичик “Mobiuz 20” тарифи Ўзбекистон бўйича қўнғироқларга 500 дақиқа, 1 500 МБ ва 500 СМС’ни ўз ичига олган;
- Mobi 110 ва 150 тарифларида Ўзбекистон бўйича қўнғироқлар чексиз;
- Mobi 50, 70 ва 90 да тармоқ ичидаги қўнғироқлар чексиз;
- Mobi 30, 40 ва бошқа бир қатор тарифларда "Супер 0" хизматини ёқиш (бир марта 4210 сўм тўланади) ва шу билан тармоқ ичида бепул суҳбатлашиш мумкин;
- шу кунларда Mobi 70, 90, 110, 150 тарифлари ва бошқа бир қатор тарифларда бир неча маротаба кўпроқ мегабайтлар тақдим этилмоқда.
Mobiuz, шунингдек, йиллик тариф режаларини тақдим этаётган бозордаги ягона оператордир. Бундай тарифларга уланган абонентлар бир марта ҳақ тўлаб, бир йил давомида ҳар ой дақиқа, МБ ва СМС тўпламларини олади. Йиллик тариф ойликка қараганда тежамкордир. Масалан, “Mobi 70” тарифи абонент тўлови ойига 70 минг сўм, “Mobi 70 Йиллик”ники эса йилига 700 минг сўм. “Mobi 70” дан 12 ой фойдалангандан кўра, “Mobi 70 Йиллик”ни танлаш афзалроқ – абонент нақ 140 минг сўм тежайди.
Бундан ташқари, Mobiuz турли мақсадли аудиториялар учун бир қатор махсус тариф режаларини тақдим этиб келмоқда:
- “Гап йўқ”, “Гап йўқ Про”, "Ёрқин" – мобил Интернетдан кўп фойдаланадиганлар учун тарифлардир;
- “Чилла Лите” – қўнғироқлар учун тариф;
- “Талаба” ва “Талаба+” – олийгоҳлар талабалари ҳамда лицей, коллеж, техникум ўқувчилари учун;
- “Мактаб” – мактаб ўқувчилари учун;
- “Ўқитувчи 1” ва “Ўқитувчи 2” - ХТВ тизими ходимлари учун;
- “Фидокор” ва “Фидокор+” – ИИВ, ФВВ, Миллий гвардия, шунингдек, давлат ва хусусий тиббиёт муассасалари ходимлари учун.
Компаниянинг барча тариф режалари ҳақидаги қўшимча маълумотни қуйидаги манзилдан олишингиз мумкин: https://mobi.uz/uz/tariff/
Реклама ҳуқуқи асосида
Мавзуга оид
12:35 / 04.06.2026
Mobiuz алоқа оператори 351 млн долларга сотилди
15:08 / 06.01.2026
Mobiuz'ни хусусийлаштириш: 3 та даъвогар энг охирги босқичда
13:41 / 14.08.2025
Mobiuz’га 15 та халқаро ва маҳаллий компания қизиқиш билдирди – Давактив
17:09 / 17.07.2025