13:12 / 19.11.2020
10580

Ўзбекистон ва Россия ҳарбий ҳамкорликни муҳокама қилди

Жорий йилнинг 18 ноябр куни Ўзбекистон ва Россия мудофаа вазирлари телефон орқали мулоқот қилди, деб хабар бермоқда Россия ҳарбий идораси матбуот хизмати.

«Россия мудофаа вазири, армия генерали Сергей Шойгу Ўзбекистон мудофаа вазири, генерал-майор Баҳодир Қурбонов билан телефон орқали музокара ўтказди. Музокаралар давомида ҳарбий ва ҳарбий-техник ҳамкорликка оид кенг кўламли масалалар муҳокама қилинди», дейилади маълумотда.

Октябр ойи охирида МДҲ мамлакатлари Қуролли кучлари штаблари раҳбарлари Ҳамдўстлик чегараларидаги ҳарбий-сиёсий вазиятни Самарқандда муҳокама қилди. Учрашувда Озарбойжон, Арманистон, Беларус, Қозоғистон, Қирғизистон, Россия, Тожикистон ва Ўзбекистон ҳарбий делегациялари ҳамда МДҲ Ижроия қўмитаси ва МДҲ мудофаа вазирлари кенгаши котибияти делегациялари иштирок этди.

Учрашув кун тартибига «мудофаа ва хавфсизлик соҳасидаги ўзаро манфаатли ҳамкорлик, шунингдек, МДҲ давлатлари чегаралари бўйлаб юзага келаётган ҳарбий-сиёсий вазият тўғрисида фикр алмашиш» масалалари киритилди.

Top