Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тожикистонда янги йил билан боғлиқ барча тадбирлар бекор қилинди
Штаб қарорига мувофиқ, мамлакат пойтахтидаги маданият боғларида янги йил арчалари ўрнатилмайди.
Тожикистонда коронавирус пандемияси сабабли янги йил байрами билан боғлиқ барча тадбирлар бекор қилинди. Бу ҳақда Онадўлу агентлиги хабар бермоқда.
Коронавирусга қарши кураш бўйича республика штаби бу борада тегишли қарор қабул қилди.
Штаб қарорига мувофиқ, мамлакат пойтахтидаги маданият боғларида янги йил арчалари ўрнатилмайди.
Байрам кунлари аҳоли боғлар ва маданий истироҳат масканларига ҳимоя ниқоби таққан ва ижтимоий масофага риоя қилган ҳолда чиқиши мумкин.
Тожикистонда янги йил байрами одатда кенг нишонланади. Янги йил арафасида мамлакатдаги барча майдон ва боғларда янги йил арчалари ўрнатилиб, байрам тадбирлари ўтказилади.
Маълумотларга кўра, Тожикистонда коронавирус юқтирганлар сони 11,7 мингдан ошган, 86 киши вафот этган.
Мавзуга оид
20:05 / 16.06.2026
Шавкат Мирзиёев Тожикистон бош вазирини қабул қилди
20:00 / 09.06.2026
“Марказий Осиёда хорижий давлатларнинг ҳарбий базаларига эҳтиёж қолмаган” — сиёсатшунослар
18:32 / 08.06.2026
Сунъий интеллект яратган вакцина одамларда муваффақиятли синаб кўрилди
18:02 / 02.06.2026