Жаҳон | 16:12 / 19.11.2020
16564
2 дақиқада ўқилади

Хитой “Беш кўз” разведка альянсини “бутунлай кўзсиз қолдириш” билан таҳдид қилди

Аввалроқ Канада, АҚШ, Буюк Британия, Австралия ва Янги Зеландия ташқи ишлар вазирликлари қўшма баёнот бериб, Хитойни Ҳонгконгга нисбатан сиёсатини ўзгартиришга чақирганди.

Фото: Getty Images

“Беш кўз” разведка альянси қатнашчилари Хитой манфаатлари ва суверенитетига таҳдид қиладиган бўлса, альянс “кўзсиз” қолади. Хитой ТИВ вакили Чжао Лицзян Канада, АҚШ, Буюк Британия, Австралия ва Янги Зеландиянинг Ҳонгконгга нисбатан сиёсатни ўзгартириш тўғрисидаги талабини изоҳлар экан, ана шундай баёнот берди.

“Барча эслатиб ўтилган мамлакатлар “Беш кўз” разведка альянси аъзолари ҳисобланади. Хитойга келадиган бўлсак, биз муаммолардан қўрқмаймиз. Бешта кўзми, ўнта кўзми – аҳамияти йўқ, агар улар ХХР суверенитети, ривожланиш манфаатлари ва хавфсизлигига зарар етказмоқчи бўлишса, бутунлай кўзсиз қолишади”, – деди у.

Аввалроқ Канада, АҚШ, Буюк Британия, Австралия ва Янги Зеландия ташқи ишлар вазирликлари қўшма баёнот бериб, Хитойни Ҳонгконгга нисбатан сиёсатини ўзгартиришга чақирганди.

“Беш кўз” разведка альянси Канада, АҚШ, Буюк Британия, Австралия ва Янги Зеландия разведка хизматларини бирлаштирган иттифоқ ҳисобланади.

Мавзуга оид