Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Арманистонда уч вазир ишдан бўшатилди
Арманистонда мудофаа вазири, фавқулодда вазиятлар вазири ва меҳнат вазири лавозимидан озод этилди.
Арманистон президенти Армен Саркисян имзолаган фармонга биноан, Арманистон мудофаа вазири Давид Тоноян ишдан бўшатилиб, унинг ўрнига Вагарсак Арутюнян тайинланган. Арманистон фавқулодда вазиятлар вазири Феликс Тсолакян ва меҳнат вазири Заруйи Батоян ҳам ўз ишдан олинган.
Арманистонда бош вазир Никол Пашинян Тоғли Қорабоғдаги Озарбойжонга қарши жангда мағлубиятни қабул қилгач, норозилик намойишлари бошланган ва мухолиф партиялар Пашинян истеъфога чиқишини талаб қилмоқда.
Мавзуга оид
09:45 / 15.06.2026
Арманистон собиқ президентига мамлакатдан чиқиш тақиқланди
15:04 / 13.06.2026
Шавкат Мирзиёев Никол Пашинянни сайловдаги ғалабаси билан табриклади
10:45 / 13.06.2026
Арманистонда сайлов овозлари қайта саналди
16:23 / 11.06.2026