Жаҳон | 14:30 / 22.11.2020
20940
1 дақиқада ўқилади

Дунёдаги энг ишончли автомобиллар маълум қилинди

АҚШнинг Consumer Reports нашри таҳлилчилари дунёдаги энг ишончли автомобиллар ишлаб чиқарувчи брендлар рейтингини тузишди. Рейтинг етакчиси Mazda япон компанияси бўлди. 

Фото: Depositphotos

Mazda максимал 100 баллдан 83 балл олди. Экспертларнинг талқинига кўра, компаниянинг энг ишончли моделлари MX-5 Miata, CX-30, CX-3 ҳисобланади.

Рейтингда 2-ўринни яна бир япон компанияси - Toyota 74 балл билан эгаллади. Мутахассислар компания ишлаб чиқарувчи Prius, Corolla ва Prius Prime моделларини энг ишончли деб топишган. Етакчи учликка Lexus компанияси кирган. Компаниянинг UX, NX ва GX моделлари энг ишончли машиналар деб эътироф этилган.

Юқори ўнталикка Buick, Honda, Hyundai, Ram, Subaru, Porsche ва Dodge брендлари ҳам кирган.

Рейтинг 330 минг ҳайдовчи охирги йил ичида машиналари билан юз берган муаммолар ҳақида берган маълумотлар, машиналарнинг полигондаги синовлари давомида олинган маълумотлар, ҳайдовчиларнинг ўз машиналаридан қониққанлигини билиш бўйича ўтказилган сўровномалар натижалари ва машинанинг хавфсизлиги ҳақидаги маълумотларга асосланган.  

Мавзуга оид