Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Байден ўз маъмуриятидаги асосий лавозимларга номзодларни маълум қилди
Жо Байден Энтони Блинкенни давлат департаменти раҳбарлигига кўрсатди.
Фото: Reuters
АҚШнинг сайланган президенти Жо Байден ўз маъмуриятидаги асосий тайинловлар тўғрисида маълум қилди.
"Бугун сайланган президент Жо Байден ташқи сиёсат ва миллий хавфсизлик бўйича жамоа аъзоларини, хусусан, Энтони Блинкенни давлат департаменти раҳбарлигига кўрсатди", - дейилади Байден жамоаси баёнотида.
Баёнотга кўра, Байден Жейк Салливанни президентнинг миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчиси, АҚШ президентининг миллий хавфсизлик бўйича собиқ маслаҳатчиси Эврил Ҳайнсни миллий разведка директори этиб тайинламоқчи.
АҚШ давлат котибининг ички хавфсизлик бўйича собиқ ўринбосари Алехандро Майоркас ички хавфсизлик вазири, давлат котибининг Африка бўйича собиқ ёрдамчиси Линда Томас-Гринфилд АҚШнинг БМТдаги доимий вакили этиб тайинланиши режалаштирилган.
Шунингдек, собиқ давлат котиби Жон Керри президентнинг иқлим масалалари бўйича махсус вакили бўлади.
Байден ушбу тайинловлар ҳақида сешанба куни расман эълон қилиши кутилмоқда.
Аввалроқ The Hill нашри Байден Блинкенни давлат котиби лавозимига тайинламоқчи эканлиги тўғрисида ёзганди.
Мавзуга оид
21:33
АҚШ ва Эрон 60 кунлик сулҳни келишди, бироқ Трамп ҳали уни маъқулламади
22:46 / 27.05.2026
Трамп Эрон билан музокаралардан норози ва зарбалар қайта бошланишига ишора қилди
20:26 / 27.05.2026
Зеленский Трампга хат ёзиб, Украинани Россия ракеталаридан ҳимоя қилишни сўради
10:25 / 27.05.2026