Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Эрон ҳукумати вакили Байденнинг сайланиши эронликларни хурсанд қилишини айтди
Фото: Fatemeh Bahrami/AA
Эрон ҳукумати вакили Али Робий пойтахт Теҳронда бўлиб ўтган матбуот анжуманида АҚШ санкциялари ва президент сайловларида ғолиб бўлгани айтилаётган демократ Жо Байден маъмуриятига баҳо берган.
Робийнинг фикрича, АҚШ сайловларида максимал босим сиёсатини қўллаб-қувватлаган Доналд Трамп маъмуриятининг муваффақиятсизлиги Эрон халқини хурсанд қилганини таъкидлади: «Максимал босим сиёсати йўлнинг охирига етди. АҚШнинг ҳозирги ҳукуматида бошқа вариант қолмади», деган Робий.
Эрон ҳукумати халқ манфаатларини кўзлашини таъкидлаган Робий, АҚШ санкциялари бекор қилинадиган бўлса, хорижий давлатларга сармоя киритмоқчи бўлганлар борлигини таъкидлаган. Унинг айтишича, Эрон ўтган йилларда санкциялар туфайли кутилган 160 миллиард доллардан маҳрум бўлган. Маълум бўлишича, 2021 йилги бюджетда Эроннинг нефтга қарамлигини қисқартириш бўйича лойиҳалар киритилади.
Мавзуга оид
20:24 / 12.01.2026
Эрон ҳукумати намойишларни тўлиқ назоратга олганини маълум қилди
09:18 / 12.01.2026
Трамп: Эрон раҳбарлари музокара олиб боришни истаяпти
09:15 / 12.01.2026
Ҳуқуқ ҳимоячилари: Эронда ҳалок бўлганлар сони 500 кишидан ошди
08:43 / 12.01.2026