Жаҳон | 00:13 / 25.11.2020
6244
1 дақиқада ўқилади

Афғонистоннинг Бомиён шаҳридаги терактда 17 киши ҳалок бўлди 

Афғонистоннинг Бомиён вилоятининг Бамиён шаҳри марказида жойлашган бозорда содир этилган теракт оқибатида камида 17 киши ҳалок бўлди, 50дан кўпроқ киши жароҳат олди. Бу ҳақда TOLO News нашри хабар берди. 

Фото: Anadolu Agency

Бозорда иккита магнит бомба портлатилган. Теракт учун ҳозирча ҳеч ким жавобгарликни ўз зиммасига олмаган.

Бомиён Афғонистоннинг энг осойишта вилоятларидан бири ҳисобланади. Вилоят пойтахти Бомиён шаҳрига ҳар йил кўплаб сайёҳлар ташриф буюради. Таъкидланишича, бундай теракт вилоятда биринчи марта содир этилмоқда.

Тайёрлаган:  Шуҳрат Раҳимов

Мавзуга оид