Трамп Оқ уйда баёнот берди
АҚШ президенти Доналд Трамп Оқ уйда журналистлар олдида баёнот берди. Унинг мурожаати Оқ уйнинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифасида жонли эфирда олиб берилди. Олдинроқ Оқ уй президент «муҳим баёнот беришини» эълон қилган эди.
Бироқ Трампнинг бу галги баёноти жуда тез якунланди ва бир дақиқага ҳам бормади: «Вакцина борасида жуда яхши ишлар олиб борилмоқда ва тез орада яхши янгилик бўлади. Шунингдек, DIJA (Dow Jones Industrial Average) индекси (ишлаб чиқариш ҳажмини ҳисобловчи АҚШ миллий индекси) рекорд даражада юқорилаб, 30 минг пунктга етгани билан табриклайман. Бу бизнинг администрация эришган ютуқ ва бу кўрсаткич билан аввало америкаликларни табрикламоқчиман. Барчангизга раҳмат», деб нутқини якунлаган Трамп.
LIVE: President @realDonaldTrump delivers remarks https://t.co/zxGgq8tKBg
— The White House (@WhiteHouse) November 24, 2020
Журналистлар унга саволлари борлигини айтиб қолишган, лекин Трамп сайлов борасидаги саволларга жавоб беришни хоҳламай, кетиб қолган. ОАВ вакиллари Оқ уйнинг анонсидан кейин Трамп сайловдаги мағлубиятини тан олиши ҳақида гапиради деб тахмин қилганди, чунки президент бир кун олдин Твиттердаги саҳифасида ҳукуматни топшириш бўйича ўз штабига «керакли ишларни қилишни» кўрсатма берганини айтганди.
3 ноябр куни ўтказилган АҚШ президентлик сайловларининг натижаси ҳамон эълон қилингани йўқ. АҚШдаги деярли барча йирик ОАВ эса сайловда демократ Жо Байденнинг ғалаба қозонганини эълон қилган. Associated Press маълумотига кўра, Байден аллақачон 306 та вакиллик овозига эга бўлган. АҚШ президентлик сайловларида ғолиб бўлиш учун эса 270 та вакиллик овозини тўплаш кифоя.
Мавзуга оид
22:37 / 28.09.2024
АҚШда «Хелен» тўфони оқибатида 50 дан ортиқ инсон ҳалок бўлди
18:53 / 28.09.2024
АҚШ Давлат котиби Марказий Осиё давлатлари ташқи ишлар вазирлари билан учрашди
13:13 / 28.09.2024
“Мистер ва миссис Огородникофф”: АҚШда ишлаган КГБ жосуслари қандай фош қилинганди?
12:55 / 28.09.2024