Жаҳон | 14:24 / 25.11.2020
5029
1 дақиқада ўқилади

Япония Афғонистонни тиклаш учун 720 миллион доллар ажратади

Женевада бўлиб ўтган Афғонистон бўйича халқаро конференцияда Япония Афғонистонга беғараз ёрдам беришни давом эттириши маълум қилинди.

Фото: Anadolu Agency

Мамлакат Ташқи ишлар вазири Мотеги Тошимитсунинг сўзларига кўра, Япония 2021-2024 йилларда Афғонистонни тиклаш учун 720 миллион доллар ажратади. 

“Биз ўтган 4 йилдаги каби йиллик 180 миллион доллар ҳажмида маблағ ажратишни 2021-2024 йилларда ҳам давом эттиришга ҳаракат қиламиз”, – деди у.

Мотеги Афғонистон ҳукумати ва “Толибон” кучлари ўртасида ўт очишни тўхтатиш тўғрисидаги доимий музокараларни эслаб ўтди.

“Музокаралар давом этиши учун барча томонларни ўт очишни тўхтатишга чақирамиз. Музокаралар барқарор тинчликка олиб келишига ишонамиз”, – деди Мотеги Тошимитсу.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид