Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Япония фазога янги сунъий йўлдош чиқарди
Япониянинг H-IIA ракетаси фазога маълумотларни юқори тезликда узатиш учун мўлжалланган сунъий йўлдошни чиқарди. Ракета 29 ноябрда Танэгасима оролидаги космодромдан учирилган.
Фото: MHI_LS/Twitter
Ретранслятор сунъий йўлдош орбитадаги бошқа япон сунъий йўлдошларидан маълумотларни қабул қилиб, уларни Ерга жўнатади. Япония коинот агентлиги JAXA маълумотларига кўра, янги сунъий йўлдош маълумотни оддий сунъий йўлдошлардан кўра 7 марта тезроқ узата олади ва суткасига ўртача 9 соат ишлайди. Маълумотларнинг, жумладан фото- ва видеоматериалларнинг тезкор узатилиши фавқулодда вазиятлар ва табиий офатларга тезроқ муносабат билдиришда ёрдам беради.
NHK телеканали маълумотларига кўра, Япония ҳукумати янги сунъий йўлдошдан ахборот тўпловчи сунъий йўлдошларидан маълумотларни узатишни тезлаштириш учун фойдаланади.
Мавзуга оид
07:50 / 07.01.2026
Инфографика: сунъий йўлдошларга қарши қуролга эга давлатлар
22:40 / 06.01.2026
Япониядаги аукционда туна балиғи миллионлаб долларга сотилди
13:25 / 29.12.2025
Россия ракетаcи Эрон сунъий йўлдошларини космосга чиқарди
12:18 / 26.12.2025