Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Самарқандда қалбаки пуллар ишлаб чиқарган шахслар ушланди
Ургут тумани бўйича ИИО ФМБ ҳамда ДХХ ходимлари томонидан тезкор тадбир ўтказилди, деб хабар бермоқда Самарқанд вилояти ИИБ ахборот хизмати.
Фото: Самарқанд вилояти ИИБ Ахборот хизмати
Қайд этилишича, Ургут тумани Қолдувойжар маҳалласида яшовчи Б.И. ўзининг яшаш уйининг хонасида ўзига тегишли бўлган рангли принтери орқали 100 000 сўмлик купюрадаги қалбаки пулларни ишлаб чиқариб, муомалага киритиб келганлиги аниқланди.
Тезкор тадбир давом эттирилиб, Б.И.нинг қариндоши Д.нинг яшаш уйи кўздан кечирилди.
Ушбу шахс ҳам ўзининг яшаш уйида жами 3 500 000 сўм миқдоридаги қалбаки пулларни сақлаб келаётганлиги аниқланиб далилий ашёлар холислар иштирокида ҳужжатлаштирилиб олинди.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Ургут тумани бўйича ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
08:34 / 16.04.2026
Сурхондарёда мансабдорнинг пул талаб қилиш режаси фош этилди
15:42 / 16.03.2026
Инсон ўзини бахтли ҳис қилиши учун қанча пул керак?
12:22 / 22.01.2026
Ургутдаги бино бузилишига Маданий мерос бошқармаси ва ҳокимлик изоҳ берди
11:51 / 18.12.2025