Даромад ва бахт ўртасидаги боғлиқлик
Нобел мукофоти совриндорлари Даниэл Канеман ва Ангус Деатон 2010 йилда ўтказган машҳур тадқиқотида шундай хулоса чиқарганди: даромад йилига тахминан 75 минг долларга етгач, инсоннинг бахт даражаси деярли ошмай қолади. Бу миқдор билан гўёки барча асосий эҳтиёжларни қондириш ва орзу қилинган фаровонликка яқинлашиш мумкин. Аммо вақт ўтган сайин пул қадрсизлана бошлади, инфляция ўсди. 2021 йилда Пенсилвания университети профессори Метю Киллингсворт юқоридаги хулосага қарши чиқди. У 34 минг инсоннинг кайфияти ва ҳаётдан қониқишини реал вақт режимида ўрганди ва умумий 1,7 миллиондан ортиқ йиғилган жавобларни таҳлил қилди. Киллингсвортнинг хулосаси бошқача бўлди: даромад ошгани сари бахт ҳам ошишда давом этади ва 75 минг долларлик қатъий чегара мавжуд эмас. Кейинчалик Каҳнеман ва Киллингсворт биргаликда иш олиб боришди ва инсонларнинг тахминан 80 фоизи учун оддий қоида ишлайди деган хулосага келди: пул қанча кўп бўлса, бахт ҳам ошиб бораверади. Бироқ бу таъсир ҳар хил одамлар учун турлича намоён бўлади. Эмоционал жиҳатдан беқарор одамлар учун бахт ҳисси даромади йилига 100 минг долларгача бўлганда тез ўсади, ундан кейин таъсир камаяди. Аллақачон ҳаётидан қониқадиган одамлар учун эса бахт ҳисси айнан шу даромад чегарасидан кейин тезроқ ошади.
10 миллион доллар
Бундан 4 йил олдин Бат университети психологлари гуруҳи ҳам доктор Пол Бейн раҳбарлигида кенг кўламли тадқиқот ўтказади. Унда Франция ва Саудия Арабистонидан тортиб Уганда ва Ветнамгача бўлган 33 мамлакатдан қарийб 8 минг киши қатнашади. Иштирокчиларга шундай савол берилди: «Лотереядан қанча пул ютсангиз мутлақо бахтли ҳаётга эришган бўлардингиз?» Танлов имконияти жуда кенг эди: 10 минг доллардан 100 миллиард долларгача. Қизиғи шундаки, энг катта суммани деярли ҳеч ким танламаган. Қатнашчиларнинг 86 фоизи 10 миллион доллар ёки ундан камроқ маблағ ҳам етарли эканини билдирган. Айримлар янада оз миқдор – 1 миллион доллар билан ҳам ўзларини дунёдаги энг бахтли инсон деб ҳисоблашга тайёрлигини маълум қилган.
Тадқиқотчилар хулосасига кўра, пулга нисбатан чексиз эҳтиёж бутун жамиятга эмас, балки ундаги жуда кичик бир гуруҳга хос хусусият.
Пул одамларни олдингидан кўра бахтлироқ қиляпти
АҚШда ўтказилган бир қатор сўровномалар шуни кўрсатадики, даромад ошгани сари инсоннинг бахт ҳисси ҳам ортиб боради. 1972 йилдан 2016 йилгача давом этган кузатувларда тадқиқотчилар пул ва бахт ўртасидаги боғлиқлик қандай ўзгарганини







