Жамият | 20:00 / 01.12.2020
3524
2 дақиқада ўқилади

Symbiotics «Ипак Йўли» Банкига миллий валютада навбатдаги маблағни тақдим этди

Швейцариянинг Symbiotics инвестиция компанияси ўзининг Люксембургда жойласшган MSME Bonds S.A. облигация чиқариш платформаси орқали «Ипак Йўли» Банки билан миллий валютада қарийб 12 миллион АҚШ доллари эквивалентига тенг бўлган миқдорда маблағ ажратиш тўғрисида шартномасини имзолади.

Symbiotics маблағларининг диққатга сазовор томони миллий валютада номинацияга эга бўлган махсус облигацияларни Люксембург фонд биржасида чиқариш орқали ресурсларни жалб қилиш ҳисобланади, бу эса хорижий инвесторлар ва фондларнинг Ўзбекистон бозорига бўлган қизиқишини оширади.

Мазкур шартнома «Ипак Йўли» Банки томонидан халқаро молиявий механизмларни татбиқ қилиш орқали кичик ва ўрта бизнес субъектларини миллий валютада молиялаштириш имкониятларини кенгайтириш мақсадида тузилган.

Symbiotics инвестициявий компанияси билан ўзаро ҳамкорлик 2019 йилда бошланган ва шу кунгача Банкка умумий қиймати 20 миллион АҚШ долларига тенг миқдорда кредит линиялари тақдим қилган.

2004 йилда Женевада рўйхатдан ўтган Symbiotics ривожланаётган мамлакатлар учун барқарор молиялаштиришга ихтисослашган, бозор тадқиқотлари, инвестициялар бўйича маслаҳат ва активларни бошқариш хизматларини таклиф қилувчи инвестициявий компания ҳисобланади. 2005 йилдан бери Symbiotics деярли 90 га яқин ривожланаётган бозорларда қиймати 5,5 миллиард АҚШ долларидан ортиқ бўлган 450 дан ортиқ компаниялар билан 4000 га яқин битим тузди.

Реклама ҳуқуқи асосида

Жамшид Рузибаев
Тайёрлаган Жамшид Рузибаев
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид