Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Фарғона йўли кўчасининг бир қисми йил охирига қадар ёпилмоқда
Тошкентда Фарғона йўли кўчасининг маълум қисми жорий йилнинг охирига қадар ёпилмоқда. Бу ҳақда пойтахт ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, йўл таъмирлаш ишлари сабабли 2020 йил 31 декабрга қадар Фарғона йўли кўчасининг Ёнғин-қутқарув қисми («Ўзбек қоғози» ОАЖ) яқинидаги қисми ҳаракатланиш учун қисман ёпилади.

Нукус кўчаси ва КҲАЙ томонидан Ёнғин-қутқарув қисми («Ўзбек қоғози» ОАЖ) йўналишида ҳаракатланаётган автотранспорт воситалари оқими Қўшкўприк кўчасига йўналтирилади.
«Ўзбек қоғози» ОАЖ томонидан КҲАЙ ва Нукус кўчалари йўналишида кетаётган автотранспорт воситалари оқимининг ҳаракати ўзгаришсиз қолади.
Тирбандликларнинг олдини олиш мақсадида ҳайдовчиларга вақтинча айланма йўллардан фойдаланиш тавсия этилган.
Мавзуга оид
10:44 / 15.02.2021
Тошкентда Фарғона йўли кўчасининг бир қисми уч кунга қисман ёпилади
20:01 / 11.01.2021
Тошкентда айрим кўчалар 31 январгача ёпилади
08:36 / 25.12.2020
Тошкентда 6та автобуснинг ҳаракатланиш йўналиши ўзгармоқда
08:04 / 20.10.2020