Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Германияда коронавирусга қарши эмлаш бепул ва ихтиёрий бўлади
Аввалроқ Буюк Британия коронавирусга қарши оммавий эмлаш кейинги ҳафтадан бошланишини маълум қилганди.
Германияда коронавирусга қарши эмлаш бепул бўлади, деб маълум қилди мамлакат соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати вакили Оливер Эвалд.
"Эмлаш кимда қандай суғурта бўлишидан қатъи назар бепул бўлади", - деди Эвалд журналистларга.
Унинг сўзларига кўра, ЕС жами 300 млн доза вакцина сотиб олишни режалаштирган.
Ўз навбатида, Германия ҳукумати вакили Штеффен Зайберт эмлаш ихтиёрий бўлишини қўшимча қилди.
Аввалроқ Буюк Британияда коронавирусга қарши Pfizer/BioNTech вакцинаси билан оммавий эмлаш кейинги ҳафтадан бошланиши хабар қилинганди.
Мавзуга оид
21:45 / 17.06.2026
Audi янги авлод А6 Allroad’ни тақдим этди
20:04 / 17.06.2026
Ўзбекистон ва Германия президентлари бир қатор иқтисодий лойиҳаларни ишга туширди
10:05 / 17.06.2026
Ўзбекистон Боннда иқлим мажбуриятларини бажариш бўйича ютуқларини тақдим этди
18:47 / 14.06.2026