Жаҳон | 23:34 / 06.12.2020
16801
1 дақиқада ўқилади

Коронавируснинг антитаналардан “қўрқмайдиган” илк мутацияси аниқланди

Олимлар коронавируснинг антитаналарни таниб, уларга қаршилик кўрсата олувчи биринчи мутациясини аниқлашди. Бу ҳақда Nature нашрида маълум қилинди.

АҚШнинг Фред Хатчинсон онкология маркази тадқиқотчилари коронавируснинг унга қарши ишлаб чиқилган учта антитананинг барчасидан ниқобловчи мутациясини аниқлашди. Бу мутация Нидерландия ва Данияда тарқалмоқда. У ушбу давлатлардаги қоракўзанлар ва улар етиштирилувчи фермалар ишчиларида аниқланган. 

Бундан ташқари, вируснинг лабораторияда ишлаб чиқилган ва беморларга махсус даволаш доирасида киритилувчи учта антитананинг биттасидан қочувчи мутациялари ҳам аниқланган.   

АҚШдаги Жорж Мейсон университетининг тизимли биология мактаби профессори Анча Баранованинг таъкидлашича, энг ёмони пандемия бошида коронавируснинг оригинал версиясига чалинган одамлар қон зардобларидан олинган антитаналарнинг вируснинг янги мутациялаган турини бартараф эта олмаслиги ҳисобланади. 

Мавзуга оид