Спорт | 00:11 / 08.12.2020
8749
1 дақиқада ўқилади

2024 йилги Олимпиада дастурига 4та йўналиш қўшилди

Парижда 2024 йилда ўтадиган ёзги Олимпиада дастурига скейтбординг, қояга кўтарилиш, серфинг ва брейк-данс киритилди. Шу билан бирга, спортчилар сонини 10,5 минггача қисқартиришга қарор қилинган.

Халқаро Олимпия қўмитаси бундай қарорни 7 декабрдаги йиғилишида қабул қилди.

Йиғилишда 2024 йилги Олимпиадада иштирок этувчи спортчилар квотасини 10,5 минггача қисқартиришга қарор қилинди.

Квоталар энг кўп оғир атлетикада қисқартирилган. ХОҚнинг бу қарори унинг Халқаро оғир атлетика федерацияси борасидаги жиддий хавотири  ва ушбу спорт туридаги допинглар билан боғланган.

“Оғир атлетиканинг 2024 йилги Олимпиадада бўлиши масаласи ХОҚ томонидан мунтазам қайта кўриб чиқилмоқда”, дейилган хабарда.

Шунингдек, ХОҚда Халқаро ҳаваскорлик бокси ассоциацияси тан олиниши тўхтатилгани сабабли боксчилар квотаси ҳам жиддий қисқартирилган.

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид