Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ЕИ ҳудудига кирмоқчи бўлганлар учун талаблар кучайтирилмоқда
Хусусан, бармоқ изларини топшириши шарт бўлган болаларнинг ёши 12дан олти ёшгача пасайтирилди.
Фото: Picture Alliance
Евроиттифоқ ЕИ давлатларига қисқа ва узоқ муддатли виза олувчиларга қўйиладиган янги талаблар бўйича келишиб олди. Бу ҳақда ЕИ кенгаши матбуот хизмати маълум қилди.
Янги келишувга кўра, жумладан, биометрик маълумот йиғиш бўйича талаб янгиланмоқда. Янги базада қоғоз фотосуратлардан эмас, фақат юқори аниқликдаги рақамли суратлардан фойдаланилади. Бармоқ изларини топшириши шарт бўлган болаларнинг ёши 12дан олти ёшгача пасайтирилди.
Қарор оралиқ тусга эга бўлиб, унинг кучга кириши учун қатор юридик босқичлар талаб қилинади.
Ҳужжатда айтилишича, ушбу келишув ҳар қандай қисқа муддатли виза тақдим этишда уни олувчи тўғрисида ЕИнинг барча миграцион ва полиция базаларидан маълумот йиғилишини кўзда тутади.
Ҳозирда виза олувчилар танлаб олинган базалар орқали ва қисман автоматлаштирилган режимда текширилади.
Мавзуга оид
12:00 / 24.03.2026
ЕИ ва Австралия божларнинг 99 фоиздан ортиғини бекор қилади
10:20 / 23.03.2026
WP: Орбанга яқин шахслар ЕИ йиғилишлари ҳақида Москвага ахборот берган
15:21 / 21.03.2026
ЕИ Хитойдан биринчи марта унга етказиб берганидан кўра кўпроқ автомобил импорт қилди
13:05 / 19.03.2026