Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Адлия вазирлиги ва USAID кўзи ожизлар учун ҳуқуқий тўплам ишлаб чиқди
2020 йил 10 декабр куни Адлия вазирлиги ва АҚШ халқаро тараққиёт агентлиги (USAID) билан ҳамкорликда яратилган “Кўзи ожиз шахсларнинг ҳуқуқларига оид норматив- ҳуқуқий ҳужжатлар тўплами” тақдимоти бўлиб ўтди.
Адлия вазирлиги Жамоатчилик билан алоқалар бўлими хабарига кўра, республика бўйича 66 мингдан зиёд кўзи ожиз шахслар ва улар таълим олиши учун мўлжалланган 14та мактаб-интернати мавжуд.
Адлия вазирлиги АҚШ халқаро тараққиёт агентлиги (USAID) молиявий кўмагида “Кўзи ожиз шахсларнинг ҳуқуқларига оид норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўплами”ни ишлаб чиқди. Тўпламда ушбу тоифадаги шахсларнинг қонунчиликда белгиланган шахсий, ижтимоий-иқтисодий, сиёсий ҳуқуқларини кафолатлайдиган нормалар қамраб олинган.

Тўплам 2 жилддан иборат бўлиб, 2 минг ададда (жами 4 минг китоб) нашр этилган ҳамда унда кўзи ожиз шахсларнинг ҳуқуқларига оид 29та қонун ҳужжатларидаги нормалар жамланган. Унда кўз ожиз шахслар учун қўлланиладиган солиқ имтиёзлари, қулай меҳнат шартлари, ижтимоий ҳимоя масалалари, шу билан бирга уларнинг ҳуқуқларини бузганлик учун жавобгарлик чоралари ўз ифодасини топган.

Тўпламнинг 1 000 нусхаси Ўзбекистон кўзи ожизлар жамияти ташкилот ва муассасаларига, қолган 1 000 нусхаси эса таълим муассасалари, Алишер Навоий номидаги Миллий кутубхонага, Республика марказий кўзи ожизлар кутубхонасига етказилади.


Мамлакатда ногиронлиги бўлган шахсларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш масаласига алоҳида эътибор қаратилади. Уларнинг ҳуқуқлари ҳимояси борасида кўплаб меъёрий ҳужжатлар ишлаб чиқилган ва амалиётга татбиқ этилмоқда. Имконияти чекланган ёки ногиронлиги бўлган шахслар ўзларига тегишли бўлган ҳуқуқий ахборотлар билан танишишда бироз қийинчиликка дуч келмоқда эди. Илк бора яратилган мазкур тўпламнинг Брайл алифбосида чоп этилганлиги ногиронлиги бўлган, хусусан кўриш қобилияти чекланган шахсларга ўз ҳуқуқларини ўрганишга бўлган имкониятини янада кенгайтиради.

Мавзуга оид
08:39 / 04.06.2026
Инсофсиз суғурта агентларининг очиқ реестри юритилади
11:51 / 22.05.2026
ИИВ, Адлия ва Тоғ-кон вазирлиги — давлат бошқарувидаги энг илғор идоралар
15:51 / 12.05.2026
800 га яқин давлат хизматида бюрократия нолга туширилиши айтилди
17:10 / 27.04.2026