Ўзбекистон | 08:31 / 10.12.2020
9148
1 дақиқада ўқилади

Жаҳонгир Ортиқхўжаев Ўзбекистон йога федерациясига раис бўлди

Тошкентда Ўзбекистон йога федерацияси бош офиси очилди. Бу ҳақда пойтахт ҳокимлиги хабар бермоқда.

Тантанали очилиш маросимида Адлия, Ташқи ишлар, Соғлиқни сақлаш, Жисмоний тарбия ва спорт вазирликлари, шунингдек Миллий олимпия қўмитаси, Ўзбекистон мусулмонлари идораси, Ҳиндистоннинг Ўзбекистондаги элчихонаси ва Тошкентдаги Ҳиндистон маданият маркази вакиллари иштирок этдилар.

Тадбирнинг очилиш маросимида сўзга чиққан Тошкент шаҳар ҳокими, Ўзбекистон йога федерацияси раиси Жаҳонгир Ортиқхўжаев ушбу янги бино билан барчани, айниқса, йога билан шуғулланиб келаётганларни табриклади. 

Пойтахт ҳокими ҳозирда йогани аҳоли орасида кенг тарғиб қилиш бўйича қилинаётган ишларга тўхталди. «2020-2024 йилларда Йога федерациясини ривожлантириш дастури» тасдиқлангани ҳамда унинг ижроси юзасидан тизимли ишлар йўлга қўйилганлигини айтиб ўтди, дейилади хабарда.

Мавзуга оид