Руминиянинг Ўзбекистондаги элчиси ўз дипломатик миссиясини якунламоқда
2020 йилнинг 10 декабр куни Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов мамлакатдаги дипломатик миссиясини якунлаётган Руминиянинг фавқулодда ва мухтор элчиси Ромео Станчуни қабул қилди.
Суҳбат давомида сиёсий, савдо-иқтисодий, маданий-гуманитар ва бошқа соҳаларда Ўзбекистон-Руминия ҳамкорлигининг ҳолати ҳамда истиқболлари муҳокама қилинди.
Учрашувда икки мамлакатнинг Европа иттифоқи доирасидаги ўзаро алоқаларига доир масалаларга алоҳида эътибор қаратилди.
Ўзбекистон томони Руминия билан савдо-иқтисодий ва сармоявий алоқаларни ривожлантиришга, жумладан, Руминия бозорига кўплаб турдаги маҳсулотларни етказиб беришни ташкил қилиш орқали ўзаро савдони кенгайтиришга алоҳида аҳамият беради.
Мулоқот сўнгида вазир элчининг Ўзбекистон-Руминия муносабатларини мустаҳкамлаш ва ривожлантиришга қўшган шахсий ҳиссасини юқори баҳолади.
Ромео Станчу, ўз навбатида, Руминиянинг Ўзбекистондаги дипломатик ваколатхонаси раҳбари сифатидаги фаолияти доимий қўллаб-қувватланганлиги учун миннатдорлик билдирди.
Мавзуга оид
07:30 / 28.10.2024
Ўзбекистоннинг Афғонистондаги элчиси тайинланди
23:05 / 19.10.2024
Ҳаво маконининг бузилиши: Руминия қирувчи самолётларни ҳавога кўтарди
08:10 / 10.10.2024
ТИВ раҳбари Афғонистоннинг Ўзбекистондаги янги элчисини қабул қилди
08:30 / 20.09.2024